Хорезмская академия Маъмуна

Хоразм вилояти шароитида доривор мойчечакни ўстириш агротехнологияси

11-06-2018     Новости

2018 йил 11 июн куни соат 14 30 да Хоразм Маъмун академиясида ПЗ-2017092435 шифрли “Хоразм вилояти шароитида доривор ўсимликларни ўстириш ва улар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқиш” мавзусидаги давлат амалий лойиҳаси катта илмий ходими Н.У.Хамраевнинг “Хоразм вилояти шароитида доривор мойчечакни ўстириш агротехнологияси” мавзусида илмий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Хоразм Маъмун академияси Табиий фанлар бўлими илмий ходимлари ва Урганч Давлат университети докторантлари қатнашдилар. Семинар савол-жавоб, баҳс-мунозарга бой тарзда бўлиб ўтди.