Хорезмская академия Маъмуна

Талабалар Хоразм Маъмун академиясида амалиёт ўтамоқда

25-02-2022     Новости

Урганч давлат университети Тарих факультети Археология йўналиши 4-босқич талабалари т.ф.н., доц. Собиров Қурбанбай бошчилигида Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлимида 07.02.2022 йилдан ўқув амалиёти олиб бормоқдалар. Археолог олимлардан Р.Абдиримов, Б.П.Садуллаев, Ш.Б.Рахимов ва С.Собировлар ёш археологларга амалиёт ўташ жараёнида археологик топилмаларига ишлов бериш, топилмаларни қайта тиклаш, реставрация қилиш ҳамда чизма фото ишларини ўргатишмоқдалар.

Шунингдек, ёш археологлар археология соҳасидаги илмий янгиликлар билан ҳам таништириб борилмоқда.