Khorezm Mamun academy

Археологик экспедиция бошланди

15-07-2019     News

Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлимида бажарилиши 2017-2020 йилларга мўлжалланган фундаментал тадқиқотлар доирасида т.ф.н. С.Р.Баратов бошчилигидаги ФА-Ф-1-008 шифрли “Қадимги Хоразмнинг урф-одатлари, маросимлари ва динлари тарихи (археологик тадқиқотлар манбалари асосида)” мавзусидаги лойиҳанинг календар иш режасига кўра археологик экспедиция ишлари бошланди.

Экспедиция бошлиғи: т.ф.н. С.Р.Баратов, аъзолари: катта илмий ходим Б.П.Садуллаев, кичик илмий ходимлар Ш.Б.Раҳимов, Ш.З.Исмоилов ва А.Р.Яқубовлар, 3 нафар лаборант. Шунингдек, экспедиция ишида Урганч давлат университети Археология йўналиши талабалари археологик амалиёт доирасида иштирок қилмоқдалар.

Хумбузтепа (Ҳазорасп туманида) ёдгорлигида тадқиқот ишлари давом қилдирилмоқда. Ёдгорлик мил.авв. VIII – милодий V асрларга оид. Бу ердан зардуштийларнинг энг қадимги ибодатхонаси, кулолчилик маркази ва энг қадимий хоразий ёзуви намуналари топилган.

Экспедиция ўз ишини сентябргача давом эттиради.