Khorezm Mamun academy

Кўхна Қалъажиқ қалъада янги топилмалар

24-05-2021     News

Хоразм Маъмун академияси Археологик экспедицияси Қалъажиқ қалъа ёдгорлигида археологик тадқиқотлар давомида ёдгорликнинг мудофаа деворларини очиб ўрганди. Тадқиқотлар давомида мил. авв IV-III асрларга оид энг қадимги девор қисми ўрганилди. Икки қатор девор оралиғидаги йўлак очилди. Ташқи деворнинг химоя воситаси бўлмиш шинаклар очиб ўрганилди. Экспедиция якунида очилган мудофаа деворлар сомон сувоқ билан консервация қилинди. тадқиқотлар жараёнида бир қатор антик давр сопол идишлар бўлаклари, темирдан ишланган камон ўқ учи ҳамда ёғоч қолдиқлари топилди.

 

мил. авв IV-III асрларга оид темирдан ясалган камон ўқи учи