Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ишмий ишланмалар тижоратлаштирилишига Covid-19 тўсиқ бўла олмайди

25-04-2020     So'nggi yangiliklar

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2020 йил 12–13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисининг 17-сон баёнининг 1.3.-иловаси 9-бандига кўра Хоразм вилоятида янги ташкил қилинадиган Тупроққалъа туманининг Тупроққалъа массивида 1200 гектарга Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган “Ният” ғўза навини синов тариқасида экиб, етиштириш белгиланган.
Ҳозирги кунга келиб Тупроққалъа массивида ўз ичига 51 та фермер хўжалигини олган “Хазорасп Текстил” кластерида экиш ишлари деярли охирига етиб қолди ва бугунги кунга келиб Тупроккальа массивида 1000 га майдонга уруг экиш ишлари бажарилди. IV тип толали ва Хоразм вилоятининг турли экстремал шароитига мослаштирилган ғўзанинг “Ният” нави Хоразм Маъмун академияси томонидан тижоратлаштиришга тавсия қилинган ва Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида тижоратлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Натижада, ғўзанинг “Ният” навини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари давлат реестрига киритилган ҳамда 2019 йилда синов тариқасида Хоразм вилояти “Фаррух” фермер хўжалигида 120 гектар майдонга уруғликлар экилган.