Xorazm Ma'mun akademiyasi

2017-2020 йиллар

14-05-2019     Ilmiy tadqiqotlarning eng muhim natijalari

2017-2020 йилларда 4 та лойиҳа устида илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Улар доирасида қуйидаги муҳим натижаларга эришилди:

  1. ФА-А14-001 шифрли “Бино ва иншоотлар зилзилабардошлилигини таъминлашнинг актив усулларини яратиш (меъморий ёдгорликлар ва замонавий бинолар мисолида)” (2016-2018йиллар) лойиҳа доирасида ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон рўйхатига киритилган Хива меъморий обидаларда ишлатилган зилзилабардошлик элементлари аниқланди, илк бора пахса гил хом ашёли деворлар қуришдаги дарзларни камайтириб зилзилабардошлигини оширадиган дисперс “модификацияланган лой қоришмаси” фойдаланилди.

Пахсадевор меъморий ёдгорликлардаги синовлар махсус термик ишлов бериш мосламаси ёрдамида пахса девор орасига «Модифицирланган гил» юборилиб тажрибаларда девор мустаҳкамлиги 30 % га ошишига эришилди. Шу билан бирга меъморий ёдгорликларининг зилзилабардошлик хусусиятларини ўрганиш бўйича инструментал сейсмик ва натура ҳолида (ўлчаш, қайд қилиш, кузатиш) тадқиқот ўтказиш усуллари такомиллаштирилгани кўп қаватли фуқаро биноларнинг ертўла қисмида устунлар орасида паст қаршиликка эга бўлган диагонал боғланишлар жойлаштириш ҳисобига бинода ҳосил бўладиган инерцион кучлар миқдорини камайтириш ва бино зилзилабардошлигини ошириш усуллари ишлаб чиқилди, синчнинг бикр бирикишини «штепцелли» бирикма билан алмаштириш усули таклифи берилди.

Лойиҳа доирасида 2 монография тайёрланди, 5 та халқаро, 7 та республика илмий журналларида, республика илмий-амалий анжуманларида 6 та мақола нашр этилди.

ЎзР Интеллектуал мулк агентлиги 2 гувоҳномаси олингани ҳамда тадқиқотлар тўла якунлангани ҳақида ҳисобот берди.

  1. ПЗ-2017092435 шифрли “Хоразм вилояти шароитида доривор ўсимликларни ўстириш ва улар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқиш” (2018-2020 йиллар) лойиҳа доирасида ўрганилаётган доривор ўсимликларнинг воҳанинг шўрланган тупроқларига чидамлилиги ва ҳосилдорлиги аниқланди, интродукциялаштирилган доривор ўсимликлардан маккаи сано (Сassia acutifolia Del.) ва расторопшанинг (Silybum marianum L.) етиштириш агротехнологияси ишлаб чиқилди. Хусусан доривор мойчечак ва росторопша ўсимликларининг фитокимёвий таркиби физик-кимёвий методлар ёрдамида сифат ҳамда миқдор таркиби ўрганилиб, доривор мойчечак тожибаргларидан ажратиб олинган экстракт таркибидаги кверцетин флавоноидига сифат реакция ўтказилди ва флавоноидларнинг миқдори аниқланди, расторопша ўсимлигининг вегетатив қисмларини кимёвий таҳлили таркибида силибин флаволигнини борлиги ҳамда у манбаларда 2,8-3,8% миқдорда кўрсатилгани, Хоразм шароитида эса унинг миқдори 2,9% ни ташкил қилиши эканлиги аниқланди.

Лойиҳа доирасида 3 та республика илмий журналларида, 3 та халқаро ва 1 та мақола республика илмий-амалий анжуманларида нашр этилди.

  1. ФА-Ф-1-088 шифрли «История обрядов, культов и религии древнего Хорезма (по материалам археологических исследований)» (2017-2020 йиллар) лойиҳа доирасида Хумбузтепа манзилгоҳида археологик қазишмалар давом эттирилиб, стратиграфик тадқиқотлар мил.авв.VI асрга оид ибодатхонанинг шимолий деворлари таркибида сопол, ҳайвон суяклари ва кул қолдиқлари ҳамда одам скелетининг баъзи фрагментлари (парчалари), остида 60 см қалинликда тоза кул қолдиқлари даҳмада уч босқичли қурилиш излари аниқланиб, даҳма қолдиқлари археологлар шу кунгача тадқиқ этилган зардуштийлик дафн маросимлари билан боғлиқ бўлган ва археология фанида маълум бўлган иншоотлар ичида энг қадимийси ва ноёби эканини тадқиқотларда маълум бўлди.

Лойиҳа доирасида 1 монография, 4 та республика илмий журналларида, 1 та халқаро ва 8 та республика илмий-амалий анжуманларида мақолалар нашр этилди.

  1. ФА-Ф-4-002 шифрли “М-субгармоник функциялар ва уларнинг калибрланган геометрияга тадбиқлари” (2017-2020 йиллар) лойиҳа доирасидаги тадқиқотларда М-субгармоник функциянинг потенциал хусусиятлари, максимал функциялар учун Гессиан формадаги оператор қурилгани, тенглама учун Дирихле масаласи ечими ҳақидаги теоремалари исботланди,  операторнинг узлуксиз  субгармоник функциялар синфига давом қилиш масалалари тадқиқ этилди. Шунингдек  субгармоник функциялар синфида сиғими тушунчаси киритилди,  субгармоник функциялар синфида потенциаллар назариясининг фундаментал теоремаси исботланди, субгармоник функцияларнинг четлатиш мумкин бўлган махсусликлари ўрганилди,  субгармоник функцияларнинг -сиғим терминида четлатиш мумкин бўлган махсусликлари ҳақида характеристик теоремалари исботлангани ҳамда рационал функциялар билан тез яқинлаштириш мумкин бўлган функциялар Гончар синфи ва нозик аналитик функциялар ўртасидаги боғланиш ўрганилди, чекли тартибга эга Гончар синфига тегишли функциялар бутун комплекс текисликка нозик аналитик функция сифатида давом этиши исботланди. 4 та халқаро илмий ва 3 та маҳаллий нашрларда, 2 та халқаро анжуманларида мақолалар нашр этилди.