Xorazm Ma'mun akademiyasi

“Хоразм Маъмун академиясининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида республика илмий конференцияси

19-09-2017     Konferensiyalar
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ

МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАФКУРА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ МАРКАЗИ

РЕСПУБЛИКА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ МАРКАЗИ

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИ

 А Х Б О Р О Т   Х А Т И

 Ҳурматли олим ва тадқиқотчилар!

 Сизни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон қарори 12-бандига асосан ташкил этилиб, 2017 йилнинг 11 ноябрь куни Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган “Хоразм Маъмун академиясининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтадиган республика илмий конференциясида иштирок этишга таклиф этамиз.

Анжуман мақсади қайта ташкил этилган Хоразм Маъмун академиясининг илмий ва илмий-ташкилий фаолиятини кенг тарғиб қилиш, Академияда устувор йўналишлар бўйича амалга оширилиб келаётган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама қилиш, ривожланиш истиқболлари белгилашдан иборат.   

Илмий конференция қуйидаги шўъбаларда иш кўради:

  1. Ижтимоий-гуманитар фанлар.
  2. Аниқ ва техника фанлари.
  3. Табиий фанлар.

Конференцияга тақдим этилаган мақолалар илмий тўплам сифатида нашр қилинади. Конференцияда иштирок этиш учун муаллифлар қуйида келтирилган талаблар бўйича мақолалар юборишлари мумкин:

 Мақолалар 2017 йилнинг 1 октябрига қадар қабул қилинади. Мақола матни 4-6 бет, А4 форматда, Times New Roman 14 шрифт, 1,5 интервалда, чегаралари: юқори, паст 2 мм, чап 3 мм ва ўнг томондан 1,5 мм бўлиши лозим.

Мақола номи катта, қорайтирилган ҳарфлар билан ўртада ёзилиб, кейинги қаторда муаллифнинг исм-шарифи ва фамилияси ёзилади. Навбатдаги қаторда ташкилотнинг тўлиқ номи ва электрон почтаси кўрсатилади.

 Талаблар асосида расмийлаштирилмаган ва кечикиб топширилган мақолалар қабул қилинмайди ва тўпламга киритилмайди. Қабул қилинган мақолалар конференция ташкилий қўмитаси томонидан кўриб чиқилиб, нашрга тавсия этилади.

Бадал пули мақоланинг ҳар бир саҳифаси 10 000 (ўн минг) сўм. 

 

Мурожаат учун манзил:

ЎзР ФА Хоразм Маъмун академияси, Хива шаҳри, Марказ-1. Тел.: 0 (362) 375-51-43; +99891 4264532.

E-mail:  info-mamun@academy.uz

х/р 23402000300100001010

 

Конференция ташкилий қўмитаси