Xorazm Ma'mun akademiyasi

ХУМБУЗТЕПАДА ИЛМИЙ ДАЛА СЕМИНАРИ

20-07-2018     "Xorazm Ma'mun akademiyasi axborotnomasi" jurnaliga maqola qabul qilish

2018 йил июл ойида Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги Хумбузтепа археологик ёдгорлигида Хоразм археологик экспедициясининг дала илмий семинари бўлиб ўтди. Илмий семинарда экспедиция аъзолари – т.ф.н. С.Р.Баратов, Б.П.Садуллаев, PhD М.С.Абдуллаев, Ш.Б.Раҳимов, профессор Р.Ҳ.Сулейманов, Хоразм Маъмун академияси ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи – т.ф.н. Қ.Ю.Машарипов, УрДУ профессор-ўқитувчилари – т.ф.н. Р.Абдиримов, У.Абдалов ва амалиётчи талабалар иштирок этдилар.

Илмий семинарда т.ф.н. С.Р.Баратовнинг Қадимги Хоразм урбанизация маданиятининг илк босқичи ривожи (Хумбузтепа археологик ёдгорлиги асосида) мавзусидаги маърузаси тингланди.

Семинарда Хоразм шаҳар маданиятининг шаклланиши мил.авв. VII аср бошларига тўғри келиши замонавий усуллар ёрдамида аниқланганлиги таъкидланди. Хумбузтепада мазкур даврга оид даҳма ва тураржой манзиллари ўрганилган. Хумбузтепада мил.авв. VI асрга оид зардуштийликнинг энг қадимги ибодатхонаси  аниқланди.

Хумбузтепа ёдгорлигининг энг қадимги қатламидан (мил.авв. VII аср) хум бўлагига ёзилган энг қадимги оромий ёзув намунаси топилди.

Археологик тадқиқот ишлари давом этмоқда. Жанубий Хоразм археологик экспедициясида кўплаб янгиликлар бўлиши кутилмоқда.

Профессор Р.Ҳ.Сулейманов ушбу ёдгорлик жуда ноёб экнлигини, уни консервация қилиш ва музейлаштириш ҳамда сайёҳлик марказига айлантириш зарурлиги ҳақида гапирди. Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи, т.ф.н. Қ.Машарипов музейлаштириш жараёнида ҳозирги кундаги замонавий услуб ва технологиялардан фойдаланиш мақсадга муфовиқлигини таъкидлади.