Xorazm Ma'mun akademiyasi

G'o'zaning yangi istiqbolli niyat navi ekish jarayoni

15-04-2021     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855-сон “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган ғўзанинг янги, истиқболли “Ният” нави тижоратлаштириш рўйхатига киритилган эди. Ушбу қарордан келиб чиқиб, 2021 йилда “Ният” нави Хоразм вилояти Урганч туманидаги “Urganch Cluster” MChJ кластерига қарашли фермер хўжаликларининг 493 гектар ер майдонларига жойлаштирилди ва ҳозирда экиш ишлари олиб борилмоқда.