Xorazm Ma'mun akademiyasi

Илмий Семинар муҳокамаси

15-04-2021     So'nggi yangiliklar

2021 йил 12 апрель куни Хоразм Маъмун академияси Табиий фанлари бўлимида катта илмий ходими Абдурахимов Уморбек Курбанбаевичнинг – 03.00.07 – ўсимликлар физиологияси ва биокимёси ихтисослиги бўйича “Хоразм вилояти шароитида расторопша – Silybum mariamun L. (Gaertn.) навларининг физиологик – биокимёвий хусусиятлари ва уруғларининг кимёвий таркибини қиёсий ўрганиш” мавзусидаги биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишининг кенгайтирилган илмий семинари муҳокамаси бўлиб ўтди. Илмий семинарда Урганч Давлат университети ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази Хоразм вилояти бўлими олимлари ҳам қатнашишди. Муҳокамада соҳа мутахассислари томонидан У.К.Абдурахимовнинг илмий-тадқиқот иши бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, диссертация ишининг ютуқ ва камчиликлари ҳам кўрсатиб ўтилди.