Xorazm Ma'mun akademiyasi

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.

09-04-2021     So'nggi yangiliklar

Бугун Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими томонидан Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан “Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида академия Ижтимоий-гуманитар бўлими илмий ходимлари, Хива туризм ва сервис коллежининг ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари иштирок этишди. Давра суҳбатида академия Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи Ю.Рахманова “Темур тузуклари” - тарихий манба сифатида”, мазкур бўлим кичик илмий ходимлари У.Махмудов “Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати” ва Х.Аминов “Амир Темур ва унинг жаҳон тарихида тутган ўрни” мавзуларида ўқувчи ёшларга маъруза қилдилар. Маърузаларда Амир Темурнинг ҳаёт йўллари, марказлашган давлат барпо этиши, давлат бошқарув тизими, ҳарбий сиёсати, унинг жаҳон тарихида тутган ўрни, шунингдек, “Темур тузуклари”нинг мазмун-моҳияти тўғрисида ўқувчиларга бой маълумотлар беришди. Давра суҳбати савол-жавоб ва баҳс-мунозараларга бой бўлди.