Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Хоразм Маъмун академияси илмий ходимлари, докторантлари билан учрашди

01-04-2021     So'nggi yangiliklar

2021йил 1 апрель куни Хоразм Маъмун академиясига ЎзР ФА президенти, академик Б.Юлдашев ҳамда вице-президент С.Мирзаев ташриф буюришди ва академия жамоасининг илмий натижалари, ёш олимларнинг тадқиқотлари, илмий ишланмалари билан танишиб, учрашувда иштирок этишди.

Учрашувда Хоразм Маъмун академиясининг илмий ходимлари, докторантлар, ёш тадқиқотчилар иштирок этишди. Хоразм Маъмун академияси раиси, биология фанлари доктори, профессор И.И.Абдуллаевнинг ҳисоботи тингланди.

ЎзР ФА президенти, академик Б.Юлдашев мамлакатимизда Президент Ш.Мирзиёев бошчилигида илм фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жумладан ёш олимларга, тадқиқотчиларга давлатимиз томонидан берилаётган эътибор ва ғамхўрлик, Хоразм Маъмун академиясида яхшиланган шарт-шароитлар, имкониятлар ва эришилган ютуқлар хусусида гапирди. Шунингдек ҳар бир олимнинг ўз соҳаси бўйича натижаларга эришуви, олдинда турган вазифалар хусусида қайд этди.

Ҳар бир тадқиқот иши биринчи навбатда амалиётга хизмат қилиши, ундаги мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг аниқ йўналишларини кўрсатиб бериши, фан соҳасидаги ҳар бир йўналишнинг истиқболдаги такомилига ҳисса қўшиши лозим эканлигини таъкидлаб ўтди. Хоразм Маъмун академиясида пахтанинг ҳосилдор янги нави бўйича олинган натижаларини алоҳида қайд этди. Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими тадқиқотлари асосида чоп этилган нашрларни эътироф этди.

Ёш олимлар, тадқиқотчилар билан алоҳида суҳбат уюштириб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди ва зарур   тавсиялар берди. Учрашув сермазмун ва қизиқарли ўтди.