Xorazm Ma'mun akademiyasi

“Шарқ халқлари ҳаётида Наврўз байрамининг тарихий аҳамияти” мавзусида республика илмий-амалий конференция

19-03-2021     So'nggi yangiliklar

Жорий йилнинг 18 март куни Хива шаҳри Нуруллабой саройида Хоразм Маъмун академияси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Урганч Давлат университети билан ҳамкорликда “Шарқ халқлари ҳаётида Наврўз байрамининг тарихий аҳамияти” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Конференцияда Хоразм Маъмун академияси илмий ходимлари ва Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари Наврўз байрамининг тарихий илдизлари, Шарқ халқлари ҳаётида тутган ўрни, байрам билан боғлиқ урф-одатлар ва маросимлар, байрам сайлида ўтказиладиган оммавий  халқ ўйинлари тўғрисида илмий ва таҳлилий маърузалари билан иштирок этдилар. Конференция баҳс-мунозара ва савол-жавоблар билан қизиқарли тарзда якунланди.