Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ўзбек ва қирғиз халқлари илмий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлида

03-03-2021     So'nggi yangiliklar

Бугун Хоразм Маъмун академиясига Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятидаги “Сулаймон тоғ” тарихий - археологик музей мажмуаси раҳбари Абдураҳманов Султонбек бошчилигида қирғиз қардошларимиз ташриф буюрди. Хоразм Маъмун академиясининг музейига ташрифдан сўнг Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими олимлари билан учрашув ўтказилди. Иккала томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур йўналишдаги ҳамкорлик ўзбек ва қирғиз халқлари билан азалдан мавжуд бўлган дўстона муносабатларнинг янада мустахкамланишига, Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими ва қардош қирғизистонлик археолог, этнограф ва музейшунос олимларнинг янги илмий-маданий лойиҳаларни самарали амалга оширишига, илмий-тадқиқот ишларини кучайтиришга замин ҳозирлайди.