Хоразм Маъмун академияси

Ижтимоий-гуманитар фанлар булимида "Хоразм вохаси ўзбекларининг урф-одати ва маросимлари" мавзусида семинар бўлиб ўтди

06-11-2020     So'nggi yangiliklar

2020 йил 6 ноябрь куни ташкил этилган семинарда Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими кичик илмий ходими Умрбек Махмудов "Хоразм вохаси ўзбекларининг урф-одати ва маросимлари" мавзусида маъруза қилди. Маърузачи вохада урф бўлган оилавий, мавсумий ва хўжалик маросимларининг тарихий илдизлари, улардаги тартиб қоидалар ва ўзига хос хусусиятлари тўғрисида қизикарли илмий маьлумотларни келтириб ўтди. Семинарда Маъмун академиясининг илмий ходимлари иштирок этишди. Семинар савол-жавоб ва мунозара билан якунланди.