Хоразм Маъмун академияси

Диссертация ишининг муҳокамаси

21-09-2020     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академиясининг кичик мажлислар залида 2020 йил 18 сентябрь куни соат 11 00 да таянч докторант Досчанов Жалолбек Сапарбоевичнинг “Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига мослашган тритикале навларини танлаш ва уларнинг физиологик хусусиятларини ўрганиш мавзусидаги 03.00.07-ўсимликлар физиологияси ва биокимёси ихтисослиги йўналишида биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация ишининг дастлабки муҳокамаси бўлиб ўтди.

Семинарда академия раиси, проф. И.Абдуллаев, илмий ишлар бўйича раис муовини к.ф.н., доц. Ш.Хасанов, илмий котиб г.ф.н. Д.Рўзметов, лаборатория мудири б.ф.н. А.Жуманиязовлар билан бирга 10 дан ортиқ фан номзодлари, илмий ходимлар ва таянч докторантлар иштирок этдилар.

Муҳокамада соҳа мутахассислари томонидан Ж.Досчановнинг тадқиқот иши бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муҳокама давомида илмий ишнинг ютуқ ва камчиликлари кўрсатиб ўтилди. Умуман олганда Ж.Досчановнинг илмий иши ОАК талабларига тўлиқ жавоб бериши мутахассислар томонидан таъкидланди ва кейинги босқичга тавсия этилди.