Xorazm Ma'mun akademiyasi

АКАДЕМИЯДА ИЛМИЙ АНЖУМАН

12-03-2020     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академиясида 11 март куни “Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида қатағон қурбонлари хотирасининг эъзозланиши” мавзуидаги Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси Давлат музейи, Хоразм Маъмун академияси, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди ва Урганч давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи томонидан ташкил этилди.

Илмий анжуманни Урганч давлат университети Ёшлар билан ишлаш ва маънавият ишлари бўйича проректор, т.ф.д. С.Р.Давлетов очиб берди. Анжуманда академик Наим Каримов, профессор Бахит Кошанов, PhD Баҳром Ирзаев, т.ф.н., доц. Юлдузхон Рахманова ва бошқаларнинг маърузалари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Анжуманнинг шўъба йиғилишлари Урганч давлат университети ва Қатағон қурбонлари хотираси музейида давом эттирилди. Анжуман давомида янги китобларнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Анжуманда барча ҳудудларнинг Қатағон қурбонлари хотираси музейи вакилари иштирок этишди. Урганчдаги музей фаолияти билан яқиндан танишдилар ва музей директори Ю.Рахмановага ўз миннатдорчилигини билдирдилар.