Xorazm Ma'mun akademiyasi

Инновацион ривожланиш вазирининг Хоразм Маъмун академиясига ташрифи

12-03-2020     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов Хоразм Маъмун академияси ходимлари билан учрашди. У бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ШМ Мирзиёев раҳбарлигида жуда катта ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини, ушбу ўзгаришлар ва олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 14 январда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам акс этганлигини айтди. Шу боис Хоразм Маъмун академияси ходимлари ҳам ушбу янгиланишларга ўз ҳиссасини қўшиши лозимлигини таъкидлади. Бунинг учун ҳар бир ходим фидойи бўлиши, якдил бир бўлиб ватанимиз равнақи учун ишлаши лозимлигини таъкидлади.
Учрашувда сўзга чиққан Хоразм Маъмун академияси раиси И.И. Абдуллаев, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Р. Зариповалар академия жамоаси ўз илмий изланишларини замон талабларига хамоханг олиб бораётганлиги айтдилар. Республикамиз равнақи учун хизмат қиладиган маҳсулотлар, хусусан ғўзанинг икки янги нави яратилиб, қишлоқ хўжалигига татбиқ қилинганини айтдилар.