Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ўрта таълим муассасалари педагог ходимлари билан учрашув.

22-01-2020     So'nggi yangiliklar

2020 йил 22 январь куни, Хоразм вилоятининг бир гуруҳ умумий ўрта таълим муассасалари география фани ўқитувчилари, режали малака ошириш курслари доирасида, Хоразм Маъмун академияси илмий-амалий фаолияти билан танинишиш мақсадида курс раҳбари Р.Қурбонниёзов раҳбарлигида ташриф буюришди. Ташриф доирасида малака оширувчилар академия раиси билан учрашув уюштирилди. Хоразм Маъмун академияси раиси профессор И.И. Абдуллаев учрашувда қатнашувчиларни академия тарихи, фаолияти, унда олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари билан атрофлича таништирди. Учрашувдан сўнг мактаб ўқитувчиларига академия бўйлаб экскурсия уюштирилди.