Xorazm Ma'mun akademiyasi

Муҳаммад Ризо Огаҳий ”Асарлар”нинг 7-жилди нашрдан чиқди

29-10-2019     So'nggi yangiliklar

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 мартдаги 238-сонли қарори 3б-банди ижроси сифатида яқинда атоқли шоир, таржимон, муаррих Муҳаммад Ризо Огаҳий ”Асарлар”нинг 7-жилди нашрдан чиқди. Унда “Шоҳиду-л-иқбол” тарихий асари жой олган бўлиб, ушбу нашр маънавий ҳаётимизда муҳим воқеа бўлди. Нашрга тайёрловчи филология фанлари доктори Нафас Шодмонов. Масъул муҳаррир Хоразм Маъмун академияси грант раҳбари филология фанлари доктори Абдулла Ўрозбоев. “Sharq”нашриёт-матбаа акциядорлик компонияси томонидан 1000 нусхада чоп қилинди.