Xorazm Ma'mun akademiyasi

Соянинг аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси мавуида илмий семинар

10-12-2018     So'nggi yangiliklar

2018 йил 7 декабрь куни Хоразм Маъмун академиясида “Соянинг аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси” мавуида илмий семинар ўтказилди. Хоразм Маъмун академияси олимлари, илмий ходимлар ва докторантлар иштирок этган семинарда Хоразм Маъмун академияси таянч докторанти З.Кушметов маъруза қилди. Маърузада Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сон “2017-2021 йилларда республикада соя экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар юзасидан бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларининг дастлабки натижалари баён қилинди. Натижаларнинг кўрсатишича, Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитида ҳам, жумладан ўртача шўрланган тупроқлар шароитида соядан юқори ҳосил олиш мумкин. Экиш муддатини тўғри белгилаш орқали гектаридан 38-40 центнергача ҳосил олинганлиги маърузачи томонидан қайд қилинди. Бу эса шўрланган тупроқлар шароитида сояни асосий экин сифатида етиштириш имкониятлари мавжудлигини кўрсатади.