Xorazm Ma'mun akademiyasi

Хива темир йўл вокзалининг очилиши

06-12-2018     So'nggi yangiliklar

2018 йил 4-декабрь куни Хива шаҳрида Урганч-Хива янги темир йўли ва Хива темир йўл вокзалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Раматов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қ.Қуранбоев, Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов қатнашдилар. Шунингдек, Ўзбекистоннинг таниқли, эл севган санъаткорлари, хорижий сайёҳлар, меҳнат фаҳрийлари ва Ўзбекистоннинг вилоятларидан келган меҳмонлар ҳамда Хоразм Маъмун академияси раҳбар ходимлари иштирок этишди. Тадбир иштирокчилари Хиванинг диққатга сазовор жойлари билан танишиб, зиёрат қилдилар.