Xorazm Ma'mun akademiyasi

Хоразмлик ёш санъатшунос олим

13-06-2018     So'nggi yangiliklar

2018 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими, Ёш олимлар кенгаши раиси Абдуллаев Машариб Сайдаматовичга санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражаси берилди.

Шу муносабат билан Хоразм Маъмун академияси, Санъатшунослик институти ва Урганч давлат университетларида тадқиқотчини қутлаш тадбирлари ўтказилди.

М.С.Абдуллаев 1982 йилда Хоразм вилояти Хива туманида деҳқон оиласида туғилган. 1989-1996 йилларда тумандаги 28-сон мактабда, 1996-1999 йилларда 1-сон иқтидорли болалар лицей-интернатида таҳсил олган. 2000-2004 йилларда Урганч давлат университети тарих йўналиши баклавриатурасини, шу университетнинг 2005-2006 йилларда магистратусини тугатган.

Иш фаолиятини 2006-2017 йилларда Хоразм Маъмун академиясида илмий котиб лавозимида фаолият юритган.  2017 йил апрелдан буён археология гранти катта илмий ходими. 2004 йилдан буён Урганч давлат университети Тарих кафедарсида ўқитувчилик қилиб келмоқда.

2009 йилдан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти тадқиқотчи. 2018 йил 17 апрелда ЎзР ФА ва ЎзБА академиги А.А.Ҳакимов илмий раҳбарлигида “Хоразм амалий безак-санъатининг ривожланиш тарихи (XVI аср – XX аср бошлари)” мавзусида фалсафа доктори диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Ёш олимнинг кейинги илмий ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.