Xorazm Ma'mun akademiyasi

Хоразм Маъмун академияси кенгайтирилган йиғилиши

13-06-2018     So'nggi yangiliklar

12 июнь 2018 йил Хоразм Маъмун академияси кенгайтирилган кенгаш иши бўлиб ўтди. Кун тартибидаги 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг илм-фан соҳасидаги қарорлар, фармонлари ижроси ва Фанлар Академияси тизимида янгиликлар. 2. Хоразм Маъмун академияси таянч докторантларининг 2018 йил ярим йиллик фаолияти мониторингини ўтказиш. 3. Ҳар хил масалаларни таништириш билан кенгаш раиси в.б. Г. Дурдиева бошлаб берди.

Кун тартибидаги 1-масала юзасидан ЎзР ФА кимё-биология фанлари бўйича вице-президенти Б. Ибрагимов сўзга чиқиб, ҳозирги кунда илм аҳли учун катта имкониятлар яратилаётганлиги, жумладан, ёш олимларни чет давлатларга стажировкага юбориш тизими амал қилаётганилиги, ишлаб чиқариш корхоналари билан илмий тадқиқот институтлари орасида алоқалар ўрнатилиб муайян муаммолар устида ишлар олиб борилаётганлиги, шу мақсадда вақтинчалик ижодий жамоалар тузилиб, улар турли илмий-тадқиқот институтлари илмий ходимларини ўз ичига қамраб олиб маълум масалани ечишга қаратилаётганлиги ҳақида гапирдилар.

Бундан ташқари ҳозирги кунда илмий тадқиқот институтлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтдилар. 2018-2020 йилларда сотиб олиниши режалаштирилган қурилмалар, уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар малакасини ошириш кераклигини таъкидладилар.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан режалаштирилаётган амалдаги илмий лойиҳаларни мониторинг қилиш тизими ҳақида гапирар эканлар, бунда лойиҳа бажарилиш даражасига, кутилаётган натижага эришиш имкониятларига катта эътибор қаратилишини, самарадорлиги паст ёки кўзланган мақсадга эришиш имкони йўқ бўлган лойиҳаларни тўхтатилишига ва шундан тежалган маблағлар ҳисобига хар йили янги лойиҳалар учун вазирлик томонидан эълонлар берилишини айтиб ўтдилар.

Шундан кейин сўзга чиққан ЎзР ФА Навоий бўлими раиси А. Мирзаев илмий ишлар кўламини кенгайтириш мақсадида вилоятда мавжуд корхоналар билан ҳамкорликда ишлашни, ушбу корхоналар муаммолар банкини яратишни ва корхоналарни қийнаб келаётган муаммоларни ечишда жонбозлик кўрсатиш кераклигини айтди. Бунга мисол қилиб Навоий кон-тоғ комбинати билан амалга оширилаётган илмий ишлари ҳақида гапирар экан, барча муаммоларни ечиш учун битта Навоий бўлимининг илмий потенциали етарли бўлмаслиги ва ҳамкорликда ишлаш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.

Юқоридаги сўзларининг исботи сифатида А.Мирзаев Хоразм Маъмун академияси ва ЎзР ФА Навоий бўлими билан хамкорлик Меморандуми тузишни таклиф қилди.

2-масала юзасидан ЎзР ФА кимё-биология фанлари бўйича вице-президенти Б. Ибрагимов сўзга чиқди ва докторантларнинг бажарилаётган ишлари бўйича қисқача маърузасини тинглади.

Шулардан келиб чиққан холда кенгайтирилган кенгаш

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. ЎзР ФА кимё-биология фанлари бўйича вице-президенти Б. Ибрагимовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг илм-фан соҳасидаги қарорлари ва фармонлари ижроси ва Фанлар Академияси тизимида янгиликлар ҳақидаги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Хоразм Маъмун академияси 1-курс таянч докторантура докторантлари Ж.Досчанов ва З. Қўшметовларнинг, 3-курс таянч докторантура докторанти Р. Мадаминовларнинг ҳисоботи қониқарли деб топилсин ва ишчи режалар тўлиқ бажарилганлиги қайд қилинсин.