Xorazm Ma'mun akademiyasi

ИЛМИЙ – АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

08-06-2018     So'nggi yangiliklar

2018 йилнинг 6 июнь куни Хоразм Маъмун академиясида академия олимлари ва Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Хоразм вилояти экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бош мутахассиси А.Х.Атажанов, академия томонидан илмий ишлар бўйича раис муовини арх.ф.д. Г.С.Дурдиева, илмий котиб к.ф.н. Ш.Хасанов, б.ф.н. А.Жуманиязов, ХМА доимий экспозицияси мудири З.П.Ражабов, катта илмий ходим У.Қ.Абдураҳимов ва бошқа илмий ходимлар илмий-амалий ҳамкорлик юзасидан Хоразм вилоятидаги мавжуд табиий муҳитни сақлаш, йўқолиб бораётган ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси вакилларини асраб қолиш ва кўпайтириш бўйича илмий изланишларни олиб боришни йўлга қўйдилар. Ушбу илмий тадқиқотларни олиб боришда Хоразм вилояти бўйича бугунги кунгача илмий изланишлар ўтказиладиган алоҳида муҳофаза остига олинган табиий муҳитларни йўқлиги асос бўлди. Мазкур илмий-амалий тадқиқотлар Хива туманидаги балиқчилик ва экотуризмга ихтисослашган “Валико плюс” ҳамда “Яхшимурод-Назарбек” кўп тармоқли фермер хўжаликлари ҳудудларида амалга оширишга келишиб олинди.