Xorazm Ma'mun akademiyasi

Жаҳонга машҳур Хива минораларининг барқарорлигини таъминлаш

05-06-2018     So'nggi yangiliklar

Ер юзининг энг қадимий шаҳарларидан бири - Хива ўзининг  осмонўпар миноралари билан дунёга машҳур мўъжизавий шаҳардир. Ушбу минораларни келгуси авлодга етказиш мақсадида Хоразм Маъмун академиясининг 3-устувор йўналиши - “Хоразм меъморий ёдгорликларини турли салбий таъсирлардан сақлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” бўйича  ЎзР ФАнинг фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш Фонди томонидан 2018-19 йилларда бажариш учун эълон қилинган танловда ИЖ-5-18 шифрли “Жаҳонга машҳур Хива минораларининг барқарорлигини таъминлаш мезонларини такомиллаштириш” мавзусидаги  лойиҳа тақдим этилди ва ғолиб деб топилди. 

Ҳозирда ушбу лойиҳа доирасида илк маротаба - Хива минораларининг (16та) қурилиш усуллари, меъморчилик композицияси, қурилиш ашёлари, тарихи, ер устки ва ер остки қисмларининг қурилмалари илмий изчилликда  чуқур таҳлил асосида ёритиб бериш ишлари бошлаб юборилди.