Xorazm Ma'mun akademiyasi

Қорақалпоғистон Республикасида академик Я.Ғуломовнинг 110 йиллигига бағишланган конференция

24-05-2018     So'nggi yangiliklar

22-23 май кунлари Хоразм Маъмун академияси илмий ходимлари Қорақалпоғистон Республикасида академик Я.Ғуломовнинг 110 йиллигига бағишланган “Қорақалпоғистонда археология фани ютуқлари” мавзусида бўлиб ўтган илмий конференцияда иштирок этдилар. Конференция Нукус шаҳри ва Тўрткул туманидаги Ёнбош-қалъа ёдгорлигида бўлиб ўтди. Конференция доирасида ҳозирги кунда археология соҳасида эришилаётган ютуқлар, ечимини кутаётган муаммолар юзасидан маърузалар тингланди.