Xorazm Ma'mun akademiyasi

Термитларга қарши кураш

27-04-2018     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси олимлари ҳозирда дунёда энг долзарб муаммолардан бири термитларга қарши курашни такомиллаштириш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Маълуки термитларнинг экобиологиясини мукаммал ўрганмасдан, билмасдан уларга қарши олиб борилган кураш кутилган натижа бермайди. Шу боис олимлар, термитларнинг маҳаллий табиий ландштафт шароитида уя камераларидаги  фаунанинг таркибини ўрганиш ва уларга қарши курашда, камералардаги текинхўрлардан фойдаланишни йўлга қўйиш борасида тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Тадқиқотчи олимлар А.Жуманиязов ва Б.Палвановлар томонидан камералардаги фауна таркибини ўрганиш жараёнида расмга туширилган малика ва ёш  термитлар.