Xorazm Ma'mun akademiyasi

Хоразм Маьмун академиясида яратилган ғўзанинг янги навларига патент олиш мақсадида ҳаракатлар давом этмоқда

30-01-2018     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маьмун академияси селекционерлари томонидан Д.А.Аккужин раҳбарлигида ғўзанинг бир қатор янги навлари яратилди. Жумладан, ХУРМА ва Ният навлари дастлабки синовлардан муваффақиятли ўтиб, маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мослиги, ҳосилдорлиги ва тола чиқими юқорилигини намоён қилди.

Ушбу навларга юридик нуқтаи назардан муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида патентлаштириш ишлари давом қилдирилмоқда. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигига зарурий ҳужжатлар тақдим қилинди.

Тақдим қилинган ариза ва ҳужжатлар рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида  2016 йил 18 ноябрь (NАР 20160015) ва 2017 йил 22 июнь (NАР 20170013) саналарида билдириш хати олинди.