Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ёш олимлар йиғилиши

04-12-2017     So'nggi yangiliklar

2017 йил 1 декабрь куни Хоразм Маъмун академияси Ёш олимлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда кенгаш аъзолари ва экспертлар гуруҳи иштирок этди. Йиғилишда Ёш олимлар кенгаши аъзоларининг 2017 йил давомида амалига оширган илмий тадқиқот, маънавий-маъраий ва бошқа ишлари бўйича ҳисоботлари тингланди. Йиғилишда кенгаш аъзолари фаолияти танқидий таҳлил қилинди, амалга оширилган ишлар қониқарли эмаслиги, Президентимиз ёшлар олдига қўйган улкан вазифалардан келиб чиқиб, янада фаол бўлиш зарурлиги, билдирилган ишончини оқлаш ва аждодларимизга муносиб ворис бўлиш зарурлиги таъкидланди.

Маълумот учун: Хоразм Маъмун академиясида Ёш олимлар кенгаши 2010 йилда ташкил этилган. Кенгашга 40 ёшгача бўлган академия илмий ходимлари киритилади. Кенгашнинг вазифаси ёш олимларни қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидорларини намойиш этишга кўмаклашиш, илмий семинарлар ташкил этиш ва ёш олимларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишларида ёрдам беришдан иборат. Ҳозирда 17 нафар аъзоси бўлиб, улардан 3 нафари фан номзодларидир. Ёш олимлар кенгашининг раиси Машариб Абдуллаев. Ҳозирда ёш олимларнинг битта фундаментал ва битта илмий-техник лойиҳалари амалга оширилмоқда.