Xorazm Ma'mun akademiyasi

«Хоразм Маъмун академиясининг ривожланиш истиқболлари» мавзусида республика илмий конференцияси

04-12-2017     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон қарорига мувофиқ 2017 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Хоразм вилояти ҳокимлиги таниқли олимлар, ижодкор зиёлилар, санъаткорлар, хотин-қизлар ва ёшлар ташкилотлари вакиллари ҳамкорлигида Хива шаҳрида «Хоразм Маъмун академиясининг ривожланиш истиқболлари» мавзусида республика илмий конференцияси ўтказилди. Унда Хоразм вилояти ҳокими И.М.Собиров, Хива шаҳар ҳокими Э.О.Якубов, Ўзбекиситон Қаҳрамони В.Б.Пак, Ўзбекистон Қаҳрамони Ғ.Хўжаниязов, вилоят олий ўқув юртлари раҳбарияти, шунингдек, таниқли олимлар, санъаткорлар, ёшлар вакиллари, вилоят касаба уюшмаси вакиллари иштирок этишди. Конференция юқори илмий савияда, музокараларга бой, жонли мулоқот тарзида ўтди.

Куннинг иккинчи ярми бир пиёла чой устида, байрам зиёфати тарзида давом этди. Унда академия фахрий ва фаоллари, “Энг яхши маъруза” кўрик танлови ғолиблари мукофотланди.

Конференция материаллари чоп қилинди. Тўплам 182 саҳифадан иборат. Унда 60 яқин илмий мақолалар, вилоят ҳокими И.М.Собиров, Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Б.С.Йўлдошев табриклари жой олган. 

         Конференция иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Конференция жараёни вилоят ОАВларида кенг ёритилди.