Xorazm Ma'mun akademiyasi

ЗИЁРАТ ТУРИЗМИ БЎЙИЧА АНЖУМАН БЎЛИБ ЎТДИ

03-11-2022     So'nggi yangiliklar

Хива шаҳридаги “Фаравон” меҳмонхонаси конференция залида “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. “Хива-2024 Ислом туризми олами пойтахти” мавзусида ўтказилган анжуманни вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Саидов очиб берди.

Шундан кейин Туркиянинг Турк ва ислом асарлари музейи мудири Э.Айтар,   Сингапурнинг  “CrtstnRating” компанияси раҳбари Ф.Бахардин,  Урганч давлат университети менежмент ва маркетинг кафедраси  профессори Б.Рўзметов, туризм ва меҳмонхона хўжалигини бошқариш кафедраси доценти У.Матяқубов,  Ўзбекистонда  демократик жамият қуриш назарияси кафедраси ўқитувчиси О.Авазов,  Хива “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонаси илмий котиби, тарих фанлари номзоди К.Худойбергановлар зиёрат туризми ва уни ривожлантириш билан боғлиқ мавзуларда маъруза қилишди.

Илмий-амалий анжуманда Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори У.Бекимметов “Хоразм вилоятида зиёрат туризми имкониятлари ва уни ривожлантириш истиқболлари”, катта илмий ходим Д.Бобожонов “Шайх Кабир зиёратгоҳи (Нажмиддин Кубро масжиди ва хонақоҳи), кичик илмий ходим Ш.Матяқубов “Саид Моҳирўйи жаҳон мажмуаси туристик имкониятлари” мавзусидаги ўз маърузалари билан ҳамда бир гурух илмий ходимлар фаол иштирок қилишди.