Xorazm Ma'mun akademiyasi

Фундаментал лойиҳа доирасида коллоквиум ўтказилди

21-10-2022     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академиясига Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги Биофизика ва биокимё институти директори, ЎзР ФА академиги Собиров Равшан Зоирович ҳамкасблари билан ташриф буюрдилар. Ушбу ташриф доирасида мазкур институтда бажарилаётган фундаментал лойиҳалар доирасида “Ҳужайра ҳажми ростланиши ва ҳажм-фаоллаштирувчи анион каналлар” мавзусида коллоквиум ўтказилди.

Коллоквиумда академик Р.Собиров ҳужайраларни нанодаражада тадқиқ қилиш, уларда ҳажмни ростлаш учун борадиган жараёнлар ҳақида энг охирги маълумотларни етказди. Маърузадан кейин тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.