Xorazm Ma'mun akademiyasi

“Ичан қалъа” музей-қўриқхонаси қўлёзмалар фонди ҳақида махсус интервью берилди

28-02-2022     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси грант раҳбари, филология фанлари доктори, доцент А.Ўразбоев ҳамда Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи, филология фанлари фалсафа доктори Р.Махмудов “Ичан қалъа” музей-қўриқхонаси қўлёзмалар фондидаги 400 дан ортиқ ноёб қўлёзма китоблар, тошбосмалар ҳамда Хива хонлиги тарихига оид 2 300 дан зиёд ёрлиқ, вақфнома каби тарихий ҳужжатларнинг рақамлаштириш жараёни ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканалига интервью бердилар. Олимлар ўзбек халқи тарихи, маданият ва маърифатига оид ноёб манбаларнинг сақланиш шароити, илм-фан ривожидаги қадр-қиммати, улар орасидан энг ноёб манбаларни аниқлаб, Хоразм Маъмун академияси қошидаги музей-экспозицияга қўйиш режалари ҳақида фикр билдирдилар.