Xorazm Ma'mun akademiyasi

“Ичан қалъа” мезей-қўриқхонаси фондидаги қадимий қўлёзмалар рақамлаштирилади

18-02-2022     So'nggi yangiliklar

Хорам Маъмун академияси раиси И.Абдуллаев, А-ФА-2019-9 ‒ “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” гранти раҳбари А.Ўразбоев Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи Р.Махмудов ташаббуси билан “Ичан қалъа” музей-қўриқхонаси билан ҳамкорлик меморандуми тузилди. Ҳамкорлик меморандуми асосида Хоразм Маъмун академиясининг бир гуруҳ олимлари музей-қўриқхона фондидаги ноёб қўлёзма манбаларни махсус сканер ёрдамида рақамлаштира бошладилар. Музей-қўриқхона фонди Араб Муҳаммадхон мадрасасида жойлашган бўлиб, академия раҳбарияти ҳамда фонд ходимлари томонидан олимларга барча шароитлар яратиб берилди. Фондда 400 дан ортиқ ноёб манбалар мавжуд бўлиб, олимлар заҳмати ва саъй-ҳаракатлари туфайли улар халқимиз фойдаланиши учун қулай тарзда грант электрон платформасига жойлаштирилади.