Xorazm Ma'mun akademiyasi

Абу Райҳон Беруний – Хоразмлик буюк аллома

10-02-2022     So'nggi yangiliklar

2022 йил 9 февраль куни Хоразм Маъмун академиясида Хоразм вилоят ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Хоразм Маъмун академияси, Урганч давлат университети ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати хоразмлик буюк аллома Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини ўтказиш учун тадбирлар дастурини  тузиш ҳамда олимларнинг таклифларини ўрганиш мақсадида ўтказилди. Давра суҳбатини Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Салаев Санъатбек Камилович олиб борди. Йиғилиш давомида Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари биринчи ўринбосари Жўрақулов Фурқат Норйигитович нутқ сўзлаб, Абу Райҳон Берунийнинг 1050 юбилейи айнан Хоразм Маъмун академиясида бўлиши зарурлигини таъкидлади. Хоразм Маъмун академияси раиси Абдуллаев Икром Искандарович Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллик тадбирлари доирасида халқаро конференция ҳам ўтказилиши мақсадга мувофиқ эканлигини айтди. Тадбирда, шунингдек, Б.Абдримов, Р.Махмудов, Д.Бобожонов, Б.Саъдуллаев, Ж.Эрметовалар сўзга чиқиб ўз таклиф ва мулоҳазаларини айтдилар.