Xorazm Ma'mun akademiyasi

ИМОМ ФАХРИДДИН АР-РОЗИЙ ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА НАВОИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ИЖОДИНИ ЎРГАНИШГА БАҒИШЛАНГАН МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР

10-02-2022     So'nggi yangiliklar

2022 йил 9 февраль куни Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юртида Урганч давлат университети ҳамда Хоразм Маъмун академияси билан ҳамкорликда Мир Алишер Навоий ҳазратларининг таваллуд кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Хоразм Маъмун академияси грант раҳбари, Урганч давлат университети доценти, филология фанлари доктори Абдулла Ўразбоев маъруза қилди. Олим Навоий ижодининг ўзига хослиги, шоирнинг Хоразмга эътибори ва эҳтироми ҳақида тингловчиларга муҳим маълумотларни етказди. Тадбир сўнгида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.