Xorazm Ma'mun akademiyasi

“Хоразм урфий мақомлари” китоби нашр қилинди

27-01-2022     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусига кўра, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ижодкорлари раҳбарлигида, Урганч давлат университети ва Хоразм Маъмун академияси тадқиқотчилари, Хоразм мақом ансамбли ва Ихтисослашган мусиқа санъати мактаби ҳамда таниқли мақом устозлари иштирокида “Хоразм урфий мақомлари” китоби нашр қилинди. Китоб ўзбек ва инглиз тилларида нашр қиилинди. Ушбу китоб тузилиши ва нашрга тайёрланишида Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи, филология фанлари фалсафа доктори Рауфжон Маҳмудов ҳам қатнашди. Китоб нашрида фаол иштироки учун Р.Маҳмудовга Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташаккурномаси топширилди.