Xorazm Ma'mun akademiyasi

ЎзР ФА вице-президенти академик Б.Т. Ибрагимовнинг Хоразм Маъмун академиясига ташриф буюрди

13-08-2021     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Ариповнинг, жорий йил 6 август куни “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” халқаро форумига тайёргарлик ишларини жадаллаштириш масалалари бўйича Хоразм вилоятига амалга оширган ташрифлари давомида ишчи гуруҳ аъзоси сифатида ЎзР ФА вице-президенти академик Б.Т. Ибрагимов хам Хоразм Маъмун академиясига келди. Шу кунининг биринчи яримида Форум доирасида Хоразм Маъмун академиясини мукаммал таъмирлаш борасида режалаштиралаётган лойиҳалар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3365-сон “Илмий –тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарорига мувофиқ 2018-2021 йилларда илмий-тадқиқот муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш” дастури бўйича Хоразм Маъмун академиясига ажратилган 1.8 млрд сўм миқдордаги лабораторияларда амалга оширилаётган жорий таъмирлаш, қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Куннинг иккинчи яримида ЎзР ФА вице-президенти академик Б.Т. Ибрагимовнинг Хоразм Маъмун академияси илмий жамоаси билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув жараёнида Б.Т. Ибрагимов илмий ходимларга халқаро индексацияланган базаларга киритилган журналларда мақолалар чоп қилиш, ОАК томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапирди. Бунда асосий эътибор ҳозирги кунда долзарб бўлган «предатор» журналларга қаратилди. Бундай журналларни фарқлаш ва адашиб бундай журналларга мақолалар топширмасликни айтиб ўтди. Шу билан бирга жаҳон матбуотида охирги кунларда чоп қилинган қатор мақолаларга ҳам тўхталиб ўтди. Жумладан, Ўзбекистон олимлари томонидан чоп қилинган мақолаларнинг кўп қисми айнан индексацияланган базалардан чиқиб кетган журналларда чоп қилинганини айтди, бундай холатлар бўлмаслиги учун юқори квартилларга тааллуқли журналларда мақола чоп қилиш кераклигини тушунтирди.

Шундан кейин илмий ходимлар билан уларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди. Бунда асосий эътибор илмий тадқиқот муассасаларини замонавий асбоб ускуналар билан жиҳозлаш, ОАК тизимидаги ўзгаришлар, халқаро индексацияланган базаларга кирган журналларга мақолалар тайёрлаш жараёнларига қаратилди.