Хоразм Маъмун академияси

“Ичон қалъа” музей қўриқхонаси ҳудудида сўнги хонлик даврига оид бўлган оқова сув қудуғи аниқланди

09-07-2021     So'nggi yangiliklar

2021-йил 7-июл куни “Ичон қалъа” музей қўриқхонаси ҳудудидаги ер остидан ўтган оқова сув тармоғи (канализация) қувурларини таъмирлаш билан боғлиқ қурулиш ва қазиш ишлари вақтида сўнги хонлик даврига оид (ХIХ аср) бўлган оқова сув қудуғи аниқланди. Қудуқ музей қўриқхона ҳудудининг марказида, Матпанобой мадрасасининг шимолий-шарқий бурчагида жойлашган.
Қудуқнинг диаметри 190 см бўлиб, чуқурлиги сақланиб қолган жойигача 195 смни ташкил қилади. Қудуқ пастдан юқорига томон торайиб юқори қисми гумбазсимон кўринишда ёпиб қўйилган. Қудуқнинг энг юқори қисмида ғарб томондан ичи яшил тусдаги бўёқ билан сирланган сопол қувурлар тармоғи келиб уланган. Қудуқ деворлари анча яхши сақланган. Қудуқ учун ишлатилган ғиштлар 30х30х5 см ҳажмга эга.