Xorazm Ma'mun akademiyasi

Этнографик дала тадқиқотлари

05-07-2021     So'nggi yangiliklar

Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими ходимлари бўлим бошлиғи Ю.Рахманова, кичик илмий ходимлар У.Маҳмудов, М.Ражабовлар 28 июлдан 3 июлгача Хива шаҳри бўйлаб этнографик дала тадқиқотлари ўтказдилар. Дала тадқиқотларида Хоразм воҳаси миллий анъанавий ўйинлари, фольклор санъати, воҳа аёлларининг кундалик ҳаёти  хусусида социологик сўровномалар ўтказилди.  Хоразм воҳаси этнографияси, урф-одатлари, анъаналари ва миллий ўйинлари, бахшичилик санъати ва бошқалар хусусида янги маълумотлар йиғилди. Ушбу тадқиқотлар УрДУ Тарих факультети талабаларининг этнографик амалиёти дастури доирасида ҳамкорликда амалга оширилди.