Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ичaн қалъа музейи қўриқхонасида термитларга қарши профилактик тадбирлар ўтказилди

29-06-2021     So'nggi yangiliklar

Ичaн қалъа музейи қўриқхонасида термитлар ривожланиши бўйича кузатувлар олиб борилиб, мониторинг натижаларига кўра  термитлар билан зарарланишга мойил бўлган тош ҳовли музейининг ҳунармандчилик бўлими, Жума масжид каби объктларда атмосфера ҳавоси намлигини камайтириш ишлари ва биологик ем-хўрак қўлланилди. Кимёвий ва биологик перепаратлар самарадорлиги   ва кураш усуллари кўрсатиб берилди. Илмий иш доирасида термитлар маликаси ривожланиш эҳтимоли юқори бўлган бинонинг остки қисмини дорилаш усуллари ишлаб чиқилди ва  термитлар хуш кўриб ейдиган ферула ўсимлиги ёрдамида ем –хўрак ишлаб чиқилди. Бу ем-хўракни термитларга қарши курашда самарадорлиги таҳлил қилинди. Шу билан натижалар асосида Жума масжид  музейида термитлар ривожланиш эҳтимоли юқори бўлганлиги сабабли профилактик тадбирлар сифатида биологик ва кимёвий ишлов берилди. “Ичон қалъа далат музей қўриқхонаси” билан термитлардан ҳимоя қилиш бўйича 39 млн сўмлик шартнома тузилди.