Xorazm Ma'mun akademiyasi

Халқаро Математиклар уюшмаси аёллар комитетининг биринчи Осиё ва Океания давлатлари вакиллари йиғилиши

28-06-2021     So'nggi yangiliklar

Жорий 2021 йилнинг 25-26 июнь кунлари Халқаро Математиклар уюшмасининг аёллар комитети томонидан биринчи Осиё ва Океания давлатлари вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Халқаро математиклар уюшмаси аёллар комитетининг Ўзбекистондаги вакили ва Европа аёл математиклар жамиятининг Ўзбекистондаги координатири Хоразм Маъмун академияси аниқ фанлар бўлими бошлиғи, ф.-м.ф.д. Балтаева Умида Исмоиловна қатнашди. Йиғилишда Осиё ва Океания давлатларида фаолият юритувчи математик хотин-қизлар хамкорлигини кенгайтириш масалалари қўрилди. Бунда Умида Исмоиловна хамкорликни мустахкамлаш учун Осиё ва Океания давлатлари хотин-қизлари учун айнан махсус тематик илмий семинарлар ва воркшоплар ташкил этилишини таклиф этди. Ўзида катта аудиторияни қамраб олувчи ушбу давлатлар учун фаннинг муаян йўналишидаги илмий семинарлар ташкил этилиши, тадқиқотчи хотин-қизланинг илмий ишларини ривожлантириш, хамкорликлар ўрнатиш, қўшма илмий лойихалар ва юқори савиядаги нашрларда илмий мақолалар хажмини оширишга ҳизмат қилишини таъкидлади.