Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи Ю.М.Рахманова Ички ишлар вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланди

28-06-2021     So'nggi yangiliklar

Эл-юртимиз озодлиги, эркинлиги ва мустақиллиги учун олиб борилган кўп йиллик машаққатли курашларни ҳаққоний ва тўлақонли акс эттириш, истиқлол учун курашларда оммавий қатағонлар туфайли қурбон бўлган хоразмлик ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштириш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат туйғуларини кучайтириш йўлидаги маърифий фаоллиги учун Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи, тарих фанлари номзоди Рахманова Юлдузхон Мадиримовна Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан мукофотланди.
Музейнинг биринчи директори Ю.Рахманова вилоят бўйлаб, илмий-этнографик экспедициялар уюштириб, музей учун қисқа муддат давомида 2000 дан зиёд ҳужжатлар, экспонатлар ва бошқа материалларни йиғишга эришган.
Ҳозирги кунда Ф-5598-сонли Президент фармойиши билан тасдиқланган Қатағон қурбонларининг меросини чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва уларнинг номларини аниқлаш борасидаги изланишлар олиб бориб, фидойи ота-боболаримизнинг кўрсатган жасорати ва ибратли фаолиятларини тарғиб этиб келмоқда ҳамда раҳбарлигида Хоразм вилояти “Қатағон қурбонлари” хотира китобини нашрга тайёрланмоқда.