Хоразм Маъмун академияси

Хоразм Маъмун академияси археологлари Кат қалъа археологик ёдгорлигида қазув ишларини бошладилар

03-06-2021     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академиясининг Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими археологлари Шовот туманида жойлашган Кат қалъа археологик ёдгорлигида қазув ишларини олиб бормоқдалар. Илмий -тадқиқот экспедицияси 1 июндан бошлаб 40 кун давомида амалга оширилади. Маълумот учун : Катқалъа (Шовот) – Шовот туманидаги Беруний номли ширкат хўжалиги Кат қишлоғи ҳудудида жойлашган, режалаштирилиши нотўғри тўғри бурчак, умумий ҳажми 10,8 га, қадимда икки қаторли девор ўраб олган бўлиб, улар ўз навбатида ярим айланали кунгурлар билан кучайтирилган, улар ўртасидаги оралиқ –27 м. Ёдгорлик мил.ав. IV асрда қурилган.