Xorazm Ma'mun akademiyasi

Термитларга қарши кураш қурилмаси ишлаб чиқилди

30-04-2021     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси термитлар тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши кураш лабораториясида темитларга қарши кураш қурилмаси ишлаб чиқилди ва интеллектуал мулк агентлигига талабнома берилди. Қўллаш соҳаси: Темитларга қарши кураш қурилмаси  биология соҳасига таъллуқли бўлиб, қурилма биноларда термитлар сонини камайтириш ва йўқотишга асосланган. Фойдали моделнинг аҳамияти: Термитлар жамоаларининг асосий қисми ер остида бўлганлиги сабабли уларга қарши кураш жуда қийин. Қурилма ёрдамида инсектицидларни қўллаб термитларга қарши ер остидан курашиб, уларни сонини кескин камайтиришга ва йўқотишга эришилади.  

Фойдали модел биология соҳасига таъллуқли бўлиб антропоген шароитларда  термитлар сонини назорат қилишга асосланган. Бу қурилмани тайёрлашда бино остидан пластик трубалар кўмиб чиқилади. Трубалар орқали инсектицидлар юборилади. Биноларда термитлар кўпайган ёки кўпайиш эҳтимоли юқори бўлган даврда трубалар орқали инсектицидлар юборилади.

Таклиф қилинаётган қурилма прототиплардан шуниси билан фарқланадики, қурилма  ер усти ва ер ости қисмлардан иборат бўлиб, захарловчи модда –инсетицид зарур концентрацияда керакли миқдори ер усти қисмидан ер ости қисмига юборилади. Таклиф қилинаётган қурилма термитларга карши кураш мақсадида ишлатилиши ва трубадан ташкил топганлиги билан протатив қурилмаларга ўхшаш.

Қурилма ер ости ва ер устки қисмларга ажратилди. Ер усти қисми пластик трубалар бак, жўмракдан иборат. Ер ости қисми трубадан ясалган инжектор, ижекторларни уловчи трубалардан ташкил топган бўлиб. Захарловчи модда зарур концентрацияда ва керакли миқдорда ер усти қисмларидан ер ости қисмларига юборилади.

Қурилманинг моҳияти қуйидаги чизмалар орқали тавсифлаб берилади: шакл-1 қурилманинг умумий тузулиши, шакл-2-ижекторнинг тузулиши, шакл-3 ижекторнинг кўндаланг кесими, шакл-4-ижекторнинг тупроқда жойлашиши.

Қурилма қуйидаги конструктив элементлардан иборат: 1-инсектицид солиш учун бак, 2-бакни магистрал трубага уловчи труба, 3-ижекторларга инсектицид қуювчи  магистрал труба, 4-ижектор, 5-чиқариш жўмраги, 6- жўмракни магистрал трубага уловчи труба. Ижекторнинг ўзи қуйидаги қисмлардан ташкил топган. 7- ижеторни магистрал трубаларга уловчи труба 8- тешикча, 9-ижектор труба, 10-каптрон сетка. Асосий контруктив элементлар пласмассадан ясалган. 11-қум, 12-ер.

Қурилмадаги конструктив элементлар орасида боғлиқлик мавжуд. 1 бак орқали исектицидлар юборилади, юборилган инсектицидлар 2 бакни магистрал трубага уловчи труба орқали, 3 магистрал трубаларга ўтади, магитрал трубалар 4 ижекторга исектицидлар билан тўлдиради. 7 ижекторни магистрал трубага уловчи трубалар орқали 9 ижектор трубага келади. Ундаги 8 тешикчадан 10 капрон сетка орқали 11 қумга ва ундан зарарланган ерга тарқалиб у ердаги термитларни бевосита, хеч қандай хўрак бўлмасада захарлаб ўлиши олиб келади. Ортиқча миқдордаги инсектицид магистрал трубаларни жўмрага уловчи трубага ва у орқали жўмракка боради. Жўмракдан пестицид чиқиши билан жўмрак ёпиқ ҳолда қолдиради.