Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган I Халқаро турнир

2018 йил 29 июнь-1 июль кунлари Хоразм вилояти, Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа” мажмуасида жойлашган “Кўҳна Арк” мадрасасининг олди майдонида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган I Халқаро турнири ҳамда Хоразм Маъмун академияси биносида семинар-тренинг ўтказилади.

25 июнь, 2018 й.

ПЗ-2017092435 шифрли “Хоразм вилояти шароитида доривор ўсимликларни ўстириш ва улар асосида биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқиш” мавзусидаги давлат амалий лойиҳаси семинари  Адрес: Хоразм Маъмун академиясининг кичик мажлислар зали  

Археологик экспедиция бошланмоқда

Хоразм Маъмун академияси ФА-Ф1-008 шифрли лойиҳа доирасида мазкур грантнинг календар иш режасига асосан 2018 йил 15 июндан археологик экспедиция ташкил этилмоқда. Экспедиция объекти – Ҳазорасп туманидаги Хумбузтепа археологик ёдгорлиги. Экспедиция аъзолари: т.ф.н. С.Р.Баратов – грант раҳбари, экспедиция бошлиғи, Б.П.Садуллаев – катта илмий ходим, масъул ижрочи, PhD М.С.Абдуллаев – катта илмий ходим, аъзо, Ш.Б.Раҳимов – кичик илмий ходим, аъзо, Н.П.Камолова – кичик илмий ходим, аъзо.  

18 июнь, 2018 й.

Хоразм Маъмун академияси қошидаги математика бўлимида ўтказиладиган Комплекс анализ ва плюрипотенциаллар назарияси бўйича илмий семинар йиғилиши Адрес: Хоразм Маъмун академияси, 17-хона

ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ ҚОШИДАГИ ЁШ ОЛИМЛАР КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИГА!

2018 йил 14 июнда соат 14 00 да ЁОК хонасида Хоразм Маъмун академияси ЁОКнинг йиғилиши бўлиб ўтади. Йиғилишда ХМА ЁОК нинг 2018 йил биринчи ярмидаги фаолияти, ёш олимларнинг илмий ишлари, уларнинг муаммолари муҳокама қилинади.