Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ветнамлик селеционерлар Хоразмда

23-04-2021     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4973-сон қарори ижроси таъминлаш мақсадида Шоличилик илмий-тадқиқот иниститутининг Хоразм тажриба станциясида Ветнам Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқларни ривожлантириш вазирлигига қарашли “Дала экинлари илмий тадқиқот институти” олими Pham Van Nghia Ветнам селекциясига мансуб 15 та (KC06-1 гибрид, HR 182 гибрид, ОМ 6976, ОМ 2517, ОМ 7347, ОМ 5451, ОМ 4900, ОМ 18, ДД 2, VAAS 16, Thie uu8, IR 50404, CNC 11, НД 11, ВС 15) шоли навининг Хоразм вилоятида илк бор экиб етиштириш мақсадида ўз тажрибаси билан ўртоқлашди.
Ушбу қарорнинг 3-бўлими 8-бандида кўрсатилган “Хоразм вилоятининг тупроқ-иқлим шароитларида шолининг юқори ҳосилли хорижий навларини синаш ва маҳаллий шароитда уруғларини кўпайтириш бўйича тажриба синовларини амалга ошириш”, ишларни бажариш бўйича Хоразм Маъмун академияси экспериментал базасида хорижий шоли навларини маҳаллий шароитда кўпайтириш ва улардан юқори ҳосил берадиган навларни танлаш бўйича дала тажрибаларини ўтақазиш май ойининг бошларига режалаштирилган.