Xalqaro onlayn anjuman
19-05-2020 123

2020 йилнинг 18 май куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилоят бўлими, Урганч Давлат Университети, Хоразм Маъмун академияси, Порто университети, Испаниянинг Барселона университети  ҳамкорлигида “Хоразм - Марказий Осиё цивилизацияси тизимида” мавзусидаги халқаро онлайн конференция бўлиб ўтди. Конференцияни Урганч давлат университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, тарих фанлари доктори С.Давлетов олиб борди. 

Хотира ва қадрлаш куни
20-05-2020 101

2020 йил 8 май куни "Хотира ва қадрлаш куни" ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишлаб, Урганч давлат университети, Хоразм Маъмун академияси ва Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими ҳамкорлигида “Ҳеч ким ҳеч қачон унутилмайди” номли онлайн илмий анжуман ўтказилди. Хоразм маъмун академияси бўлим раҳбари PhD М.Абдуллаев модераторлигида ўтган илмий анжуманда Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари, магистрантлар ва талабалар, Хоразм Маъмун академияси илмий ходимлари ва Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлимининг мутахассислари иштирок этишди.

Жалолиддин Мангуберди изидан...
20-05-2020 100

2020 йил 8 май куни Урганч давлат университети Тарих кафедраси ва Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлимининг онлайн қўшма илмий семинари бўлиб ўтди.

Илмий семинар Хоразм вилояти маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи, Урганч давлат университети Тарих кафедраси ўқитувчиси, Хоразм Маъмун академияси тадқиқотчиси Абдиримов Бекзод Муратбоевичнинг “Жалолиддин Мангуберди изидан...” китоби муҳокамасига бағишланди. Семинар раиси, кафедра мудири, т.ф.д. Ў.И.Абдуллаев, семинар илмий котиби Ҳ.О.Маткаримов; тақризчилар: т.ф.д., доц. Ў.И.Абдуллаев, т.ф.н., доц. Қ.Ю.Машарипов; модератор М.С.Абдуллаев.

 

Халқаро онлайн конференция
25-04-2020 361

2020 йил 24 апрель куни Қозоғистоннинг Костанай давлат университетида “Байтурсыновские чтения 2020” халқаро илмий-амалий конференцияси онлайн режимда бўлиб ўтди.
Ушбу конференцияда Хоразм Маъмун академияси раиси И. Абдуллаев ва илмий ишлар бўйича раис ўринбосари Ш. Ҳасановлар ўз маърузалари билан қатнашдилар.
Конференция ишида Англия, Туркия, Россия, Озарбайжон, Германия ва бошқа давлатлардан иштирокчилар қатнашди.

Тупроққалъа массивига экилган “Ният” ғўза навининг биринчи ниҳоллари униб чиқди
25-04-2020 342

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топишириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 17-сон мажлис ижроси бўйича Хоразм вилоятида янги ташкил қилинган Тупроққалъа туманининг Тупроққалъа массивида 1200 гектарга Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган “Ният” ғўза нави уруғларини экиш топширилган эди.
Ушбу топшириқни ижроси сифатида апрель ойи бошида Тупроққалъа массивига “Ният” нави экилиб бошлади, бугуни кунга келиб 51 та фермер хўжалигига 1000 га майдонга чигит экилди. Дастлаб экилган далаларда биринчи ниҳоллар униб чиқди.