Xalqaro onlayn anjuman

admin | 19-05-2020 | 123

2020 йилнинг 18 май куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилоят бўлими, Урганч Давлат Университети, Хоразм Маъмун академияси, Порто университети, Испаниянинг Барселона университети  ҳамкорлигида “Хоразм - Марказий Осиё цивилизацияси тизимида” мавзусидаги халқаро онлайн конференция бўлиб ўтди. Конференцияни Урганч давлат университети Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, тарих фанлари доктори С.Давлетов олиб борди. Конференция ишида Урганч давлат университети ректори ф.-м.ф.д. Баҳром Абдуллаев, Хоразм Маъмун академияси раиси б.ф.д. И.Абдуллаев, “Жалолиддин Мангуберди” фонди раҳбари Б.Абдиримовлар кириш сўзлари билан очиб бердилар. Конференцияда Испаниянинг Барселона университети профессори доктор Veronica Martines Ferreras, покистонлик тадқиқотчи Dr. Wasim Sajjad, УзМУ доценти Н.Полвонов, Урганч давлат университети олимлари т.ф.д. Ў.Абдуллаев, т.ф.д., проф. О.Машарипов,  доц. Қ.Машарипов,  доц.С.Наврўзов, доц. Ш.Нуруллаева, доц. М.Жуманиязова, Хоразм Маъмун академияси олимлари PhD М.Абдуллаев, Ш.Исмоилов, музейшунос олима  Л.Абдиримова ўз маърузалари билан иштирок қилган бўлса, анжуманда 100 га яқин тадқиқотчилар, магистрантлар, талабалар, мустақил изланувчилар,  кузатиб бордилар. Анжуман сўнгида савол-жавоблар ҳам қизғин бўлиб ўтди. Конференция материаллари тўплам сифатида нашр қилиниши белгилаб қўйилди.

So'nggi yangiliklar